Президент фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси»да республикада жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъетлар ва уларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Унга кўра, жамоат хавфсизлигини таъминловчи субектлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан иборат.

Бошқа давлатлар органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи субъектларга киради.

Концепцияда жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектларнинг бу соҳалари вазифалари батафсил келтириб ўтилган. Шу билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахслари ўз хизмат мажбуриятлари юзасидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланиши ҳамда уларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминламаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкинлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, ҳужжатга кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлашга ваколатли бўлган давлат органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ҳамда фаол қаршилик кўрсатиш ҳаракатларининг олдини олиш тартиб ва механизмлари белгиланади.