Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.

Унда Мирзаев Зойир Тоирович — Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, илгари Самарқанд вилоят ҳокими, бош вазир ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган Зойир Мирзаев шу кунга қадар Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими сифатида фаолият юритиб келаётганди.