Ўзбекистон Афғонистоннинг янги ҳукуматлари ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажара олишига умид қилади, уларнинг бошқа йўли йўқ, деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Euractiv медиа-порталига берган интервьюсида. Унинг тўлиқ версияси ТИВ матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири «Толибон» халқаро ҳамжамият олдида қандай мажбуриятларни олганини эслатди:

  • кенг вакилликка асосланган ҳукуматни барпо этиш;
  • инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига, шу жумладан аёллар ва миллий озчиликларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш;
  • халқаро терроризм ва наркотрафикга қарши кураш;
  • турли террористик гуруҳларнинг мамлакат ҳудудига жойлаштирилишига йўл қўймаслик, улар билан ҳар қандай алоқаларни тўхтатиш;
  • минтақа давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлашни амалга оширишига умид қилишини таъкидлади.

«Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатлар учун заррача таҳдид ҳам бошқа ҳеч қачон келмаслиги керак. Ўйлаймизки, Афғонистон муваққат ҳукумати бу давлат яқин келажакда давлатлараро ва халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъектига, умумий цивилизация дунёсининг бир қисмига айланиши учун бу муҳим қадамларни амалга оширишга қодир», — деди Абулазиз Камилов.

«Бошқа йўл йўқ, фақат у афғон халқини тараққиёт ва фаровонликка, Афғонистонни эса узоқ кутилган тинчлик сари етаклайди», дея қўшимча қилди у.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Афғонистондаги гуманитар вазият ҳалокатга яқин.

«Афғонистон халқига самарали ва шошилинч ёрдам кўрсатиш бизнинг қўлимизда. Устувор қадамлар сифатида Афғонистоннинг халқаро активларини музлатиш, санкцияларни бекор қилиш, шунингдек, мамлакатнинг бутун банк тизимини тиклашда самарали ёрдам кўрсатиш учун жаҳон ҳамжамиятининг барча имкониятларидан фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблаймиз», — деди ТИВ раҳбари.