Кўпинча одамлар камида бир маротаба бўлса ҳам зудлик билан бошқа давлатга пул ўтказиш ёки бошқа давлатдан пул қабул қилиш заруратига дуч келган. Aммо Ўзбекистондаги аксарият банкларда халқаро пул ўтказмасини фақат иш кунларида ва маълум соатлардагина амалга ошириш мумкин. Банкга бориш ҳар доим ҳам қулай эмас, айниқса иш кунларида. Apelsin ушбу муаммога ечим таклиф қилади.

Apelsin Western Union тизими бўйича онлайн пул ўтказмалари хизматини ишга туширди — бу Ўзбекистонда молиявий операциялар соҳасида мисли кўрилмаган воқеадир.


Эндиликда сиз ҳафтанинг истаган кунингизда маблағ жўнатиш ва қабул қилиш ҳамда яқинларингиз билан нафақат мессенжерларда алоқада бўлишингиз, балки хар куни кечаю-кундуз уларга ғамхўрлик кўрсатишингиз мумкин.

Western Union орқали пул жўнатиш ёки қабул қилиш учун сизга бор-йўғи смартфон ва «Капиталбанк»да очилган ҳисоб керак бўлади холос.

«Apelsin иловаси менюсидаги „Халқаро ўтказмалар“ бўлимида Western Union тизимини, сўнг сизга керак бўлган тартибни — пул маблағларини жўнатиш ёки қабул қилишни танлашингиз керак бўлади. Иловада оддий босқичма-босқич инструкцияси мавжуд. Унинг ёрдамида пул жўнатиш ёки қабул қилишингиз жуда қулай ва осон бўлади», — дея тушунтирди «Капиталбанк»нинг бошқарув раиси ўринбосари Тимур Эмирсалиев.

Мазкур янги хизматнинг ўзига хос жиҳати шундаки, Apelsin иловаси фойдаланувчилари Western Union тармоғида 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларни қамраб олган пул жўнатиш ва қабул қилиш имкониятига эгадир.

«Western Union — халқаро пул ўтказмалари соҳасидаги етакчи компания ҳисобланади. Биз ҳамиша ўз мижозларимизга пул ўтказишнинг энг қулай усулларини таклиф этишга ҳаракат қиламиз. Мамлакатимиздаги энг инновацион банклардан бири бўлган „Капиталбанк“ билан ҳамкорлигимиз туфайли эндиликда Ўзбекистондаги мижозлар уйдан чиқмасдан туриб халқаро пул ўтказмаларини тез ва қулай тарзда амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар», — деди Western Union Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий вице-президенти Aндрей Aгеев.

Apelsin иловасида сиз юборган пул олувчига етиб боргунча ўтказмани бекор ёки таҳрир қилишингиз мумкин. Шунингдек, илова ўтказма ҳолатини кузатиб бориш имконини беради.


Хизматдан фойдаланиш учун Apelsin иловасида идентификация қилинган фойдаланувчи бўлишингиз, яъни «Капиталбанк»нинг картасига эга бўлишингиз лозим. Шунингдек, Western Union орқали ўтказмаларни амалга ошириш учун AҚШ долларида махсус ҳисоб очишингиз керак бўлади. Идентификациядан ўтган мижозлар бундай ҳисобни Apelsin иловаси орқали очишлари мумкин бўлади.


Apelsin — Ўзбекистондаги миллиондан ортиқ фойдаланувчи афзал деб билган банк иловаси ҳисобланади. Мазкур универсал тўлов тизимида сиз ўз молиянгизни бошқаришнинг кўплаб вариантларини топасиз. Шунингдек, Apelsin иловаси турли акцияларда қатнашиш ва бонусларни қўлга киритиш имконини ҳам беради.

Иловани қуйидаки ҳаволадан юклаб олишингиз мумкин.

Сайт: apelsin.uz
Facebook: fb.com/apelsin.digital
Instagram: @apelsin.uz
Telegram: t.me/apelsin

Реклама ҳуқуқлари асосида.