20:00 га қадар олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудидаги 19 млн 859 минг 127 нафар сайловчилардан 16 млн 036 минг 914 нафари, яъни 80,8 фоизи овоз берди. Бу ҳақда МСК раиси Зайниддин Низамходжаев хабар берди.

Хориждаги айрим сайлов участкалари ҳали ишлаётган бўлиб, уларнинг сўнггиси 25 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 6:00 да Нью-Йоркда ёпилади.

Сайловнинг дастлабки натижалари эртага, 25 октябрь куни эълон қилинади.