Ўзбекистоннинг амалдаги президенти, ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашув чоғида коррупцияга қарши курашиш ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда ЎзЛиДеП ахборот хизмати хабар берди.

«Мен ҳар бирингизнинг кўзингизга қараб турибман, ўзимга яраша психологман. Олдингидек ҳеч ким сизларни мажбурлаб кириб қарсак чалдирмаяпти. Мен эрта-ю кеч бир нарсани ўйлайман — оёғим ердан узилмасин, атрофимдагилар мени алдамасин, вазиятни ўзим баҳолай», — дейди президент.

У ажратилаётган пулларни адолатли ишлатилиши учун жамоатчилик назорати кераклигини таъкидлади.

«Чунки коррупция йўқ десак ёлғон бўлади, коррупция ичимизда юрибди. Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур», — дея қўшимча қилади Шавкат Мирзиёев.