8 сентябрь куни Ўзбекистонда 653 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 162 421 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 154 374 (+723) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1137 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, чоршанба куни 135 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 24 956 нафарга етди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 198 нафарга етди.