4 сентябрь куни Россиянинг Москва вилоятидаги «Патриот» паркида VII Халқаро армия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

22 август кунидан 4 сентябрига қадар ўтказилган «АрМИ — 2021» Халқаро армия ўйинлари дунёнинг 11 та давлати ҳудудида ўтказилди. Мусобақаларда 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси ёки 5000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ўзаро куч синашди. Ўзбекистон жамоалари ҳам ушбу нуфузли мусобақаларнинг 24 йўналиши бўйича иштирок этди.

Мазкур беллашувлар давомида ўзбекистонликлар 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мусобақа ташкилотчисидан кейин 2-ўринни эгаллади.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Хусусан:

  • «Содиқ дўст» эркаклар жамоаси — 1 та олтин;
  • «Содиқ дўст» аёллар жамоаси — 1 та олтин;
  • «Ҳарбий-тиббий эстафета» жамоаси — 1 та олтин;
  • «Дала ошхонаси» жамоаси — 1 та олтин медалларни қўлга киритди.

Кумуш медалларга сазовор бўлган Ўзбекистон жамоалари:

  • «Эльбрус халқаси»;
  • «Мерганлик марраси»;
  • «Отлиқ марафон»;
  • «Қуролсоз уста»;
  • «Хавфсиз муҳит»;
  • «Муҳандислик формуласи»;
  • «Хавфсиз маршрут»;
  • «Қутб юлдузи»;
  • «Қўшинлар разведка аълочиси».

Бронза медалларга сазовор бўлган Ўзбекистон жамоалари:

  • «Автозирхли танк-техника устаси»;
  • «Ишончли қабул»;
  • «Йўл патрули»;
  • «Саян юриши».

Маълумот учун, мазкур мусобоқалар давомида жамоалар томонидан жами 37 та рекорд натижа қайд этилган бўлиб, шундан 10 таси Ўзбекистон ҳисобига ёзилди. Хусусан, «Ҳарбий-тиббий эстафета» мусобақасида ўзбекистонликлар 3 та рекорд натижаларини янгилади.