Португалия терма жамоаси сардор ва «Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» клубига ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Sports.ru`нинг маълумотларига кўра, трансфер суммаси 21,4 млн фунтни ташкил этади. 36 ёшли футболчи англия клуби билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.

Криштиану Роналду 2003 йилдан 2009 йилгача «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. У манчестерликлар сафида 3 марта Англия Премер-лигасида, 2 марта Англия Лига Кубогида ва 1 марта Англия Кубогида, 1 марта Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган.

Футболчи 2009 йилда «Реал Мадрид» га, 2018 йилда «Ювентус» га ўтган эди.