Мустақиллик байрами очиқ майдонларда ўтказилади. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мустақиллик байрами тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгил очар дастурларни ташкил этиш борасидаги тегишли ташкилотлар томонидан берилган таклифлар маъқулланган.

Масъуллар томонидан байрам тадбирларига ташриф буюрувчиларни ниқоб тақишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2020 йил декабрдаги фармони билан 2−3 сентябрь кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланган.

Шунингдек, 4 сентябрь шанба куни барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади ва бу учун бошқа кун ишлаб бериш шарт бўлмайди.