Бугун, 23 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Тожикистон раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва минтақадаги вазият муҳокама қилди.

«Шу нуқтаи назардан Афғонистондаги ҳозирги нотинч вазиятга алоҳида эътибор қаратилди», дейилади хабарда.