14 август куни Ўзбекистонда 917 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 143 041 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 135 864 (+636) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 976 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, шанба куни 502 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 17 916 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 120 нафарга етди.