UzAuto Motors компанияси соф даромадини қарийб 70 фоизга оширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталига жойлаштирилган 2021 йилнинг биринчи ярми бўйича компания молиявий ҳисоботида бу ҳақда сўз боради.

Олти ой давомида автоишлаб чиқарувчининг соф фойдаси 10,6 трлн сўмни (Мбнинг 1 августдаги курси бўйича 996,5 млн доллар) ташкил этди. Бу 2020 йилнинг январь-июнь ойларидаги кўрсаткичдан 2,1 трлн сўмга камроқ. Маҳсулотлар таннархи 2,2 трлн сўмга камайиб, 8,4 трлн сўмни ташкил этди.

Асосий фаолиятдан олинган фойда 393,6 млрд сўмга ошиб, 1,06 трллн сўмга етган бўлса, асосий харажатлар 212,3 млрд сўмга камайиб, 1,1 трлн сўмдан иборат бўлди.

178,9 млрд сўм миқдорида (2020 йил январь-июнда 145,1 млрд сўм тўланган) солиқлар тўланиши натижасида UzAuto Motors соф фойдаси 902,6 млрд сўмни (84,6 млн доллар) ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 370,4 млрд сўмга (69,6 фоиз) кўпроқ (532,1 млрд сўм) демакдир.

Манба: Давлат статистика қўмитаси.

Катта эҳтимол билан компания соф фойдасининг ўсиши олти ой ичида қарийб барча ҳамёнбоп автомобиль моделларини — Spark, Nexia, Gentra ва Cobalt (Damas ва Laboдан ташқари) — ишлаб чиқаришни 143 мингтадан 108,7 мингтага (24 фоизга) камайтиргани ва яқинда нархлари ошган Trailblazer, Tahoe, Malibu премиум-сегмент автомобилларини кўпроқ сотгани билан боғлиқ.

Март ойида «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси ўринбосари Азизбек Шукуров қимматбаҳо автомобиллар — Equinox, Malibu и Tahoe — сотувидан тушган даромадлар Spark ва Nexia каби арзонлаштирилган моделларни сотишдаги зарарларни қоплаётганини тан олган эди.

«UzAuto Motors бизнес модели шунақа қилинганки, иложи борича оммага мослашган „бюджетный“ машиналарга жуда минимал даромад қўйилган. Конфеденциал тижорий сирни очаяпман сизларга, Spark, Nexia каби машиналарда [сотувдан] даромад умуман йўқ. Нафақат даромад, балки йўқотиш бор. Оммага кўпроқ машина етказиш имкониятини яратиш учун қиммат автомобилларни кичик миқдорда даромадини баланд қилиб қўямиз. Қиммат машинадан олаётган даромадимиз ҳисобига арзон машинадан йўқотаётган пулни қоплаяпмиз», — дея тушунтирган эди у.

Аввалроқ Spot нашри UzAuto Motors экспортни ўзгартиргани, камроқ автомобиль сотиб, кўпроқ фойда кўраётгани ҳақида ёзди. Сўнгги йилларда экспорт қилинаётган автомобилларнинг ўртача нархлари икки баробарга — 4845 доллардан 9201 долларга ошган.