30 июль куни Шимолий Осетиядаги Кахтисар довони ҳудудида «Back to the roots» номли стрит-арт санъати бўйича тадбир ўтказилди. Унда Россиянинг турли ҳудудлари ва қўшни давлатлардан келган 10 нафар стрит-арт рассомлари йиғилди.

Тадбир доирасида 10 та бадиий объект яратилди. Рассомларнинг вазифаси ўз миллати, келиб чиқиши, миллий-маданий қарашларини ўз суратлари орқали намойиш этиш бўлган.


Тадбир 30 июль — «Халқаро дўстлик куни» муносабати билан ташкил этилган эди.


Санъат асарлари йўл қурилиши пайтида пайдо бўлган сунъий равишда яратилган доломит қояларининг устига туширилган. Кўпгина граффити суратлари ўтиш қийин бўлган жойларда чизилган, уларни яратган рассомлар ўз ҳаётини хавф остига қўйиб ишлашган.

Масалан, Андрей Калугин сурати 12 метрлик баландликка етади.

Рассомлар суратларни пуркагич ва акрил бўёқлари ёрдамида яратишган. Айтилишича, улар реставрациясиз 10 йилгача сақлана олади.

Барча суратлар «Back to the roots» ташкилотчилари томонидан «Газета.uz» сўровига биноан тақдим этилди.

Фото


Костя Ужве

Миша Мак


Рустам Кубик


Андрей Калугин

Илья Ис


Стас Багс


Миша Верт

Александр Демкин