Шанба куни 17:30 да Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги Анҳор каналида чўкаётган икки ёшли бола ва унинг онасини Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси қутқариб қолди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилган. Она ва боланинг аҳволи қониқарли. Айни вақт улар ҳарбий шифокорлар назоратида.