Академик лицейларнинг имтиҳонлари сентябрь ойига қолдирилди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Қайд этилишича, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда.