Бош вазир Абдулла Арипов барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, Тошкент ва вилоятлар ҳокимликларига қуйидагилар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. Тегишли ҳужжат («Газета.uz»да мавжуд) 1 июль куни имзоланган.

Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги қарори билан лотин алифбосига тўлиқ босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланган эди. Унга кўра, ҳозирда кирил алифбосида юритиладиган барча жой ва кўча номлари, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар, иш қоғозлари ва турли бланклар 2022 декабрига қадар лотин графикасига ўтказилиши керак эди.

Бироқ бош вазир қарорига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ушбу вазифани шу йилнинг 1 августига қадар бажариш топширилди.