Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Миробод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро Д.А. ушланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.

Маълумотга кўра, Д.А. фуқаро Р.га ўзини Олий таълим вазирлигида ишлашини айтиб, уни 10 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистондаги халқаро университетга ўқишга киритиб қўйишга сўнгра юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишини Тошкент педиатрия институтига кўчиртириб беришга ишонтирган.

Д.А. маблағнинг 8 000 АҚШ долларини муқаддам қўлга киритиб, қолган 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.