Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 739 571 доза вакцинадан фойдаланилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 644 371 доза, 2-босқичда эмланганлар 1 015 786 нафарни, 3-босқич эмланганлар 79 414 нафарни ташкил қилди.

16 июнда Ўзбекистон бўйлаб 44 513 доза COVID-19'га қарши вакцина қўлланилди. Шулардан 1-босқич эмланганлар 20 607 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 12 867, 3-босқич эмланганлар 11 039 нафарни ташкил қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичларни Фарғона вилояти (325 333 доза), Наманган вилоятида (317 337 доза), Андижон вилоятида (315 477 доза) ташкил қилмоқда.


Сўнгги кун ичида Ўзбекистонда 371 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган бўлиб, 16 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 834 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида 295 нафар бемор касалликдан соғайган бўлиб, Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 100 623 нафарга етди. Бунинг натижасида, мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча, шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 713 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3498 нафар бемор даволанмоқда.