Президент қарори билан Вахобжон Ражапов халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Вахобжон Ражапов (1971 й.т.) Наманган давлат университетида тарих-ҳуқуқ фани ўқитувчиси мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Наманган вилояти халқ таълими тизимида турли бошқарув лавозимларида фаолият олиб борган. Жумладан, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ташхис маркази раҳбари, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Вахобжон Ражапов Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида ишлаб келган.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.