17−18 июнь кунлари президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Шунингдек, бугун, 14 июнь куни соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид), ҳамда Тошкет вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилади.

15 июнь куни олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, 15 июнь куни президент Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Ал-Гергави ва 16 июнь куни эса Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашади.