Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади. Бу ҳақда «Коронавирус инфо» канали ЮНИСЕФ хабарига таяниб хабар қилди. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.

COVAX дастури бўйича коронавирусга қарши вакциналар кам ва ўртача даромадли 92 мамлакатга июнь ойигача тақдим этилади. ЮНИСЕФ тақдим этган жадвалга кўра, Ўзбекистон 2 млн 640 минг доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга (фақат Gamaleya билан) эканлиги ҳақида хабар қилинган эди. Шу билан бирга, 2021 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратилади.