Ўзбекистонда ва Исроилда эпидемиологик вазият яхшилангани муносабати билан Тошкент — Тел-Авив — Тошкент мунтазам авиақатновлари қайта тикланди, дея хабар берди Uzbekistan Airways. Ушбу йўналиш бўйича парвоз 24 май куни амалга оширилди.

Мунтазам авиақатнов ҳафтада бир марта, душанба куни амалга оширилади.

Тошкент — Тел-Авив авиачиптасининг нархи 4 276 000 сўмдан бошланади.

Таъкидланишича, хорижий фуқароларга Исроилга кириш ва транзит мақсадида фойдаланиш тақиқланган. Ушбу рўйхат Исроил фуқаролари ва резидентлари, аҳоли ва иммиграция бошқармаси томонидан берилган рухсатномага эга йўловчиларни ўз ичига олмайди.

Шунингдек, 72 соатдан кўпроқ вақт давомида Исроилдан ташқарида бўлган, ушбу давлатга кирган ёки транзит йўловчилар ва экипаж аъзолари 72 соат олдин COVID-19 учун ПЗР-тестини топширишлари ва биринчи нуқтадан чиқишдан олдин тестнинг салбий натижасини олишлари керак.

Исроилга келадиганлар «Кириш ҳисоботи» шаклини Исроилга парвоз қилишдан олдин 24 соатдан кечиктирмасдан тўлдиришлари ва Исроил соғлиқни сақлаш вазирлигидан электрон рухсат олишлари талаб этилади. Бундан ташқари, йўловчилар COVID-19 харажатларини қоплаш учун тиббий суғуртага (Исроил фуқаролари ва резидентларига тааллуқли эмас) эга бўлишлари керак.талаб этилади, дейилади хабарда.

Йўловчилар Исроилга келишлари билан COVID-19 учун ПЗР-тестини топширадилар ва 14 кунгача карантинда сақланишлари мумкин.