15 июндан бошлаб Uzbekistan Airways Москвадаги «Домодедово» аэрпортидан парвозларни тиклайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Шу кундан бошлаб «Внуково» аэропортига рейслар амалга оширилмайди.

Парвозларни тиклаш бўйича қарор аввало қулайликни таъминлаш ва Ўзбекистон авиалиниялари рейсларида йўловчилар учун хизмат кўрсатиш даражасини кўтариш учун қабул қилинди, дейилади хабарда.

«Uzbekistan Airways ва «Домодедово» ҳамкорлиги аэропортга ҳамкор авиакомпаниялар парвозларининг кенг географияси ва трансфер рейслари ҳисобига Ўзбекистонда туризмни жадал суратларда ривожлантириш учун қулай шароитларни яратади, қайд этди компания.

«Бизнинг ҳамкорлигимиз йўловчиларга парвозларга сарфаланадиган вақт ва харажатларни сезиларли даражада тежаш учун янги имкониятлар очади», — деди Uzbekistan Airways компанияснинг Россиядаги вакили Акмал Жўраев.

«Биз ҳамкорликнинг янги саҳифасини очмоқдамиз ва Uzbekistan Airways компаниясининг бозордаги позициясини мустаҳкамлаш учун аэропортнинг технологиялари ва компетенцияларини қўллашни режалаштирганмиз. Аминманки, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти сайёҳларнинг эътиборини тортади, авиакомпаниянинг рейсларидаги қулайлик ва хизмат эса «Домодедово»дан учун бўйича танлов фойдасига хизмат қилади», — деди «Домодедово» аэропортининг директори Андрей Павлов.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Ўзбекистондан Москвага бўлган барча рейслари «Домодедово»дан «Внуково» аэропортига кўчирилган эди. Бу қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ деб аталган эди.