Тимур Аллаяров Вазирлар Маҳкамасининг 5 майдаги қарори билан транспорт вазирининг логистика ва туризмни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» га ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тимур Аллаяров Халқаро Вестминстер университети битирувчиси. Мазкур лавозимга тайинланишидан аввал Вазирлар Маҳкамасида, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ва бошқа давлат идораларида турли лавозимларда ишлаган.