Ботир Нуриддинов Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур тайинловдан аввал Ботир Нуриддинов вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Ботир Нуриддинов 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини, 2010 йили Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, 2016 йил Япония давлати Осиё ва Тинч океани университетини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-менеджер, халқаро алоқалар.

Меҳнат фаолиятини 2000−2017 йиллар давомида Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича Наманган вилоят бошқармаси, Наманган вилоят кўчмас мулк биржаси, Ўзагросуғурта ДАСК Наманган шаҳар бўлими, Наманган шаҳар ҳокимлигида масъул лавозимларида ва Япония давлати HOPEAS савдо компанияси менеджери лавозимларида фаолият юритган.