Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари лавозимига Хайрулло Ғаффоров кўпчиликнинг овози билан сайланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хайрулло Ғаффоров Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

Бундан аввал, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари лавозимига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Ибрагимова сайланган эди.