4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари лавозимига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Ибрагимованинг номзоди қўйилди.

З.Ибрагимованинг номзоди кўпчиликнинг овози билан спикер ўринбосари, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари лавозимига сайланди.

Зухра Ибрагимова Тошкент педиатрия тиббиёт институтини битирган, мутахассислиги бўйича педиатр шифокори. Қонунчилик палатасига Қорақалпоғистон Республикаси 3-Элликқалъа сайлов округидан сайланган.