«Ҳудудгазтаъминот» 27 апрель куни Нурафшоннинг (Тошкент вилояти) «Обод турмуш» маҳалласи «Шон-шуҳрат» кўчасидаги икки қаватли уйда содир бўлган портлашга муносабат билдирди.

«Ўрганишлар жараёнида, маиший эҳтиёж учун табиий газни ўғирлаш натижасида 2 қаватли бинодаги уйлардан бирининг хонасида табиий газ тўпланиши содир бўлганлиги аниқланди. Хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши, табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган», — дейилади хабарда.

Аввал хабар қилинганидек, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида бир киши вафот этди

«Ҳудугазтаъминот» истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузмаслик, маиший фойдаланишда ностандарт газ ускуналари ва қўлбола мосламаларни ишлатмасликни сўради. Агар табиий газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланса, зудлик билан хонани шамоллатиш ва 104 орқали диспетчерлик хизматига ёки 1104 рақамига қўнғироқ қилишни сўради.