27 апрелдан Самарқанд шаҳридаги барча боғчалар ва мактаблар 14 кунлик карантинга ёпилади, дея маълум қилди Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Абдужаббор Пўлатов. Шу сабабдан ўқувчиларга таълим бериш онлайн шаклга ўтказилади.

Маълум қилинишича, карантин чоралари «мактабларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш кўрсаткичи кейинги кунларда бир неча баробар ошиб бораётгани боис» қўлланмоқда.

«Муассасаларга кириб-чиқувчилар орасида карантин даврида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса таълим бериш тизими анъанавий йўлга қўйилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги 11 та умумтаълим мактаби 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.