22 апрель куни Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит Nexia автомашинасини бошқариб юк автомобилига бориб урилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ҳодиса соат 21:00 ларда Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТХАЙ кўчасида ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фуқаро С.А. (2004 й.т.) томонидан содир этилган. Nexia русумли автомобилни бошқараётган С.А. ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи Б.Қ. 1994 (й.т.) бошқарувида бўлган «DAF» русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.

Натижада, Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобиль йўловчиси А.Р.лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.