30 март куни Қозоғистон ҳудудидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кира бошлайди, деяхабар бермоқда Ўзгидромет.

Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида 30−31 март ва 1 апрель кунлари баъзи жойларда нисбатан ўзгарувчан об-ҳаво кутилмоқда.

31 март куни Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.

Жума куни республика бўйлаб булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади.

Март ойининг сўнгги ва апрель ойининг биринчи кунларида кундузи ҳаво ҳарорати бироз салқин бўлиб, +7…+10, кечаси 0…+5 даража илиқ бўлади.

2 апрель куни илиқ ҳаво массалари кириб келади, кундузи ҳарорат +14…+17 даражагача кўтарилади.