Yandex Go хизмати Тошкент ҳудудида тўлов учун банк карталарини қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати «Газета.uz» га хабар бермоқда.

Тўловларни Ўзбекистоннинг миллий UzCard ва Humo тўлов тизимлари карталари, қолаверса, халқаро Visa ва Mastercard карталари ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Yandex Go иловасини сўнгги версиягача янгилатиб ва бир марта карта рақамини боғлаб қўйиш керак бўлади.

Сўнг, бош менюдан «Тўлов усуллари» бўлимини очиш ва карта рақамини қўлда киритиш лозим. Нақдсиз тўлов усули танланганда сафар учун тўлов автоматик тарзда ечиб олинади.