Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини сақлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни белгилайдиган қонун лойиҳасини (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-моддаси ва Жиноят кодексининг 141-моддаси) муҳокамага қўйди.

Таклиф қилинаётган тузатишларга кўра, бундай сайтларнинг иши чеклаб қўйилади, шунингдек, маълумотлар базаси эгалари ёки операторлари БҲМнинг 40 дан 70 бараваригача (9,8 млн сўмдан 17,1 млн сўмгача) жаримага тортилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юклангани ҳақида хабар берган эдик.