«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг маълум қилишича, Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам қатновлар тикланди.

Парвозлар 29 мартдан бошлаб, ҳафтасига 3 маротаба — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади:

  • Самарқанд-Истанбул (учиш 20:05, қўниш 23:05)
  • Истанбул-Самарқанд (учиш 00:35, қўниш 06:50) қатновлари амалга оширилади.