Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокараларда Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифига тайёргарликларни муҳокама қилди.

Сергей Лавров ўз нутқида ушбу учрашув аввало Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифи бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланишига тўхталди.

«Албатта, иккитомонлама муносабатлар кун тартибида асосий масала — ташриф [Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи — таҳр.]… Ташриф саналарига келсак, мен бу тўғрисида Шавкат Миромонович билан гаплашдим. Албатта биз вазиятга қараб иш тутамиз, лекин барибир онлайн тадбирларни ўтказмасликни хоҳлардик, [учрашув] расмиятчилик учун бўлиб қолмаслиги учун. Биз шахсий учрашувлар бўлишини хоҳлардик. Бу борасида вазиятга қараймиз ва ҳали маслаҳатлашамиз», — деди Абдулазиз Камилов.

«Олдимизда ташвиш бор, октябрь ойида бўлиб ўтадиган президент сайловлари, сизга айтгандим, 24 октябрь куни. Агар унгача ташрифни ташкиллаштиришга улгурмасак, унда президент сайловларидан кейин дарҳол биринчи ташрифни Россия Федерациясига ташкиллаштириш таклифи бор», — дея таъкидлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.


Фото: Россия ТИВ.

Абдулазиз Камилов учрашув давомида Ўзбекистонда коронавирус билан зарарланиш даражасининг пасайганлиги айрим соҳаларда иккитомонлама ҳамкорликни тиклашни муҳокама қилишга имконият беришини айтди. «Қўшнилар билан муносабатларга келсак, ҳақиқатда [муносабатлар] маълум жиҳатдан тўхтатилган эди. Лекин ҳозир биз буларни очаяпмиз ва ҳаммасини тиклаяпмиз», — қўшимча қилди у.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ТИВ раҳбари минтақадига сиёсий вазият динамик тарзда ривожланаётганлигини таъкидлади. «Мен қўшни давлатлар, ҳамда қўшни Афғонистондаги вазият бўйича таҳлилларимиз билан бўлишишга тайёрман. Тасаввуримизда, афғон йўналишида ва умуман минтақада ўзаро ҳаракатларимиз учун имконият яралмоқда».

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг президент сифатида биринчи ташрифи 2017 йил март ойида Туркманистонга бўлган эди.