«бекатлар» тегли мақолалар


Тошкентда «ақлли» бекат ва пулли автотураргоҳлар синовдан ўтказилади
25 ноябр 2023, 15:47

Тошкентда «ақлли» бекат ва пулли автотураргоҳлар синовдан ўтказилади

Тошкентнинг Бобур ва Фурқат кўчаларида «ақлли» бекатлар синовдан ўтказилади. Бекатлар келаётган автобусларни кўрсатувчи табло ҳамда Wi-Fi билан жиҳозланади. Муқимий номидаги театр олдида автомобиллар учун пулли, велосипедлар учун эса бепул тўхташ жойларини синовдан ўтказилади.

Тошкент ҳокими в.б. бекатларни тартибга солишга ваъда берди
8 апрель 2023, 21:55

Тошкент ҳокими в.б. бекатларни тартибга солишга ваъда берди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги раҳбари Шавкат Умурзоқов ва ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев пойтахтга келтирилган янги автобуслардан бирида ҳаракатланди. Ҳоким в.б. тез орада бекатлар тартибга келтирилиши, уларнинг олдида сув тўпланиб қолмаслигини билдирди. «Салгина сабр қилинг», — деди у.

Тошкент шаҳридаги автобус бекатлари дизайнини ўзгартириш таклиф этилмоқда
28 феврал 2022, 10:24

Тошкент шаҳридаги автобус бекатлари дизайнини ўзгартириш таклиф этилмоқда

Пойтахт ҳокимининг қарори лойиҳасига кўра, шаҳардаги автобус бекатларини намунавий дизайн асосида қайта қуриш режалаштирилмоқда. Унда ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус пандус, 4G Wi-Fi, электрон табло, кузатув камераси, чиқинди қутиси ва LED экран ўрнатилиши кўзда тутилган. Бекатларни тадбиркорларга вақтинча фойдаланишга бериш кўзда тутилган. Шу каби таклифлар 2020 йилдан бери киритилади.

Фарғона йўли кўчасидаги нотўғри белгилар, велойўлак устидаги бекат ва таъмирталаб бўлиб қолган янги йўллар — фото, видео
24 декабр 2021, 12:03 1

Фарғона йўли кўчасидаги нотўғри белгилар, велойўлак устидаги бекат ва таъмирталаб бўлиб қолган янги йўллар — фото, видео

Фарғона йўли кўчасидаги реконструкция ишлари 2020 йилнинг охиригача битирилиши кутилган эди. Лекин белгиланган муддатдан бир йил ўтиб ҳам бу ердаги қурилиш ишлари тўхтагани йўқ. Бундан ташқари, кўчадаги янги йўл белгилари нотўғри ўрнатилган, велойўлак устида бекат қад кўтарган, янги йўлларнинг баъзи қисмлари аллақачон таъмирталаб бўлиб қолган. «Газета.uz» Фарғона йўли кўчасидаги муаммолар ҳақида репортаж тайёрлади.

Makro Ўзбекистонда электромобилларнинг биринчи бекатлар тармоғини қуришни бошлади
16 феврал 2021, 15:46

Makro Ўзбекистонда электромобилларнинг биринчи бекатлар тармоғини қуришни бошлади

Makro AC, CCS ва CHAdeMO ларнинг 30 та қувватлантириш бекатларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бекатлар нафақат пойтахтда, балки бошқа шаҳарлардаги супермаркетлар олдида ҳам ўрнатилади.

Пойтахт автобус бекатлари дўконларсиз бўлади
12 декабр 2020, 15:13

Пойтахт автобус бекатлари дўконларсиз бўлади

Тошкентдаги автобус бекатларини ягона концепция асосида янгилаш режалаштирилмоқда. Бекатларда электрон табло, WI-FI, кузатув камераси, замонавий дизайндаги ўриндиқлар, мобил қурилмалар қувватлаш манбалари, пандуслар ўрнатилиши кўзда тутилган. Бекатларда дўконлар бўлмаслиги ҳам маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг