Бухоро вилоятида «К.» компанияси ишчилари Ш. Ш., Б.А. ва О.Х. корхона директори ва бош ҳисобчисини мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этгани акс этган видео ёзувларни интернетда тарқатиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш билан қўрқитган. Бу хақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz» га хабар берди.

Ушбу ҳаракатларини амалга оширмаслик эвазига улардан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Фуқаролар кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш. Ш., Б.А. ва О.Х.га нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.