«товламачилик» тегли мақолалар


Тошкентда фоиз эвазига қарз бериб, уни тўлолмаганларнинг уй ва машиналарини тортиб олиш билан шуғулланган шахс ушланди
3 феврал 2024, 14:27

Тошкентда фоиз эвазига қарз бериб, уни тўлолмаганларнинг уй ва машиналарини тортиб олиш билан шуғулланган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида товламачилик ва фирибгарликда гумонланган шахс ушланди. У фуқароларга фоиз эвазига пул бериб, қарздорнинг номида бўлган уй ва автомобилни гаров эвазига ўзининг номига расмийлаштириб олган. Гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3−4 баробар кўп бўлган.

Қашқадарёда товламачиликда айбланган блогер 5 йилга қамалди
30 январ 2024, 12:23

Қашқадарёда товламачиликда айбланган блогер 5 йилга қамалди

Нишон тумани суди блогер Абдулҳаким Абжалиловни товламачиликда айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди
20 январ 2024, 14:17

Ўзбекистон Жиноят кодексида «товламачилик» тушунчаси кенгайтирилди

Ўзбекистон Жиноят кодексига «товламачилик» тушунчаси қўшилди. Эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Тошкентда яна 5 киши жиноий фаолиятда гумонланиб қўлга олинди
20 декабр 2023, 21:58

Тошкентда яна 5 киши жиноий фаолиятда гумонланиб қўлга олинди

Пойтахт ИИББ товламачилик, безорилик ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда гумонланаётган яна беш нафар шахс қўлга олинганини маълум қилди.

Ўзбекистонда шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда
25 ноябр 2023, 10:03

Ўзбекистонда шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда

Сенат маъқуллаган қонунга кўра, Жиноят кодексида шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Қонунда IMEI билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун тегишли жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Хоразмда «тинч юриши учун» фуқародан пул талаб қилиб келган икки шахс ушланди
14 июн 2023, 14:52

Хоразмда «тинч юриши учун» фуқародан пул талаб қилиб келган икки шахс ушланди

Хоразмда «фуқарони тинчини бузмаслик учун» ундан деярли бир йил мобайнида 58 млн сўм олиб келган ва яна 10 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди.

Тошкентда гуруҳ бўлиб одам ўғирлаган ва пулларини олиб қўйган 4 нафар шахс қамалди
17 май 2023, 11:12

Тошкентда гуруҳ бўлиб одам ўғирлаган ва пулларини олиб қўйган 4 нафар шахс қамалди

Олмазор туманида одам ўғирлаш, босқинчилик ва бошқа жиноятларни содир этган 4 нафар судланувчи 13,5 йилдан 15 йилгача бўлган муддатларга қамалди. Улар ЙПХ ходими кийимида фуқарони ўғирлаб, пулларини олиб қўйган, шунингдек, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Қашқадарёда йигит қизнинг шахсий суратларини тарқатмаслик учун 5000 доллар талаб қилгани айтилмоқда
17 феврал 2023, 18:10

Қашқадарёда йигит қизнинг шахсий суратларини тарқатмаслик учун 5000 доллар талаб қилгани айтилмоқда

Шаҳрисабзда гаплашиб юрган қизининг шахсий суратларини қўлга киритиб, ушбу расмларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва ундан 5 000 АҚШ доллар талаб қилганликда гумонланган йигит қўлга олинди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Блогер Абдуқодир Мўминов жиноят иши доирасида ҳибсга олинди — ИИВ
8 феврал 2023, 18:09

Блогер Абдуқодир Мўминов жиноят иши доирасида ҳибсга олинди — ИИВ

Блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан фирибгарлик ва товламачилик моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. ИИВ маълумотида унинг бир шахсдан 3800 доллар олгани, бошқа бир шахсдан эса 70 000 доллар сўрагани айтилмоқда. Блогер ҳибсга олинди.

Самарқандда автошоҳбекатни зўравонлик билан эгаллашда гумонланаётган бир гуруҳ спортчилар қўлга олинди
24 феврал 2022, 09:56

Самарқандда автошоҳбекатни зўравонлик билан эгаллашда гумонланаётган бир гуруҳ спортчилар қўлга олинди

Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан такси ҳайдовчиларидан «ўлпон» ундириб келганликда гумонланаётган яна бир гуруҳ фуқаролар қўлга олинди. Улар спортчилар эканлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухорода корхона раҳбарларини қўрқитиб, 30 минг доллар талаб қилган ишчиларга жиноят иши қўзғатилди
5 феврал 2021, 11:52

Бухорода корхона раҳбарларини қўрқитиб, 30 минг доллар талаб қилган ишчиларга жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятида бир неча фуқаролар АЖ раҳбари ва бош ҳисобчининг турли видео ёзувларини интернетга жойлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитган. Ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Автофура ҳайдовчиларидан чегарада пул ундириб келган жиноий гуруҳ ушланди
27 январ 2021, 12:18

Автофура ҳайдовчиларидан чегарада пул ундириб келган жиноий гуруҳ ушланди

ДХХ, Антикоррупция агентлиги ва ДБҚ томонидан Тошкент вилоятидаги «Яллама» постида божхона расмийлаштирувини тезлаштириш эвазига пул ундириб келган гуруҳ қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг