17 январь куни Бектемир туманидаги умумий ўрта таълим мактабида 17 дона компьютер техникалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари номаълум шахслар томонидан ўғирланганлиги маълум қилинган. Бу хақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «б, в,г» (ўғрилик) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни психотроп моддалар таъсирида 29 ёшли Д.О., 20 ёшли Н.А. ва 26 ёлши Б.Т.,лар содир этганликлари аниқланди.

Жиноий гуруҳ Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида жойлашган мактабларда ҳам ўғирлик жиноятини содир этганликлари маълум бўлди.

Уларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «б, в,г» бандлари, 169-моддаси 3-қисми «а» банди (қайта содир этилган ўғрилик) билан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.