«ўғрилик» тегли мақолалар


Тошкентда масжидларда ўғрилик қилган шахс 6 йилга қамалди
3 апрель 2024, 10:28

Тошкентда масжидларда ўғрилик қилган шахс 6 йилга қамалди

Пойтахтдаги масжидларда пул ва телефонлар ўғирлаб юрган эркак 6 йилга қамалди. У пулни ўз эҳтиёжига ишлатиб, телефонларни сотиб юборган.

Тошкент вилоятида 10 га яқин машина шиналарини ечиб кетганлар ушланди
11 феврал 2024, 11:11

Тошкент вилоятида 10 га яқин машина шиналарини ечиб кетганлар ушланди

Янгийўл шаҳри, Янгийўл ва Қуйи Чирчиқ туманларида 10 га яқин Cobalt`нинг шиналарини ечиб кетиб, уларни сотган 3 йигит қўлга олинди.

Сурхондарёдаги банкда амалиёт ўтаган талабалар ўзганинг картасидан 75 млн сўмдан ортиқ пулни ечиб олди
11 июл 2023, 13:10

Сурхондарёдаги банкда амалиёт ўтаган талабалар ўзганинг картасидан 75 млн сўмдан ортиқ пулни ечиб олди

Сурхондарёдаги банклардан бирида амалиёт ўтаётган икки нафар талаба ўзганинг картасидан 75,7 миллион сўм ўзлаштириб, сўнг шаҳардаги бир нечта банкоматларда юзларини яширган ҳолда пул ечиб олган. Уларнинг иккиси ҳам озодликдан маҳрум этилди.

ТерДУ талабаси фуқаронинг банк картасидан 75 млн сўм ўзлаштиргани айтилмоқда
22 феврал 2023, 14:10

ТерДУ талабаси фуқаронинг банк картасидан 75 млн сўм ўзлаштиргани айтилмоқда

Термиз давлат университети 4-курс талабаси ўзи амалиёт ўтаган банкда фуқаронинг карта маълумотларини ўзлаштириб, 75,7 млн сўмни ечиб олганликда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Агар унинг айби тасдиқланса, 3−5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Тошкент вилоятида аҳолининг мол-қўйларини ўғирлаётган гуруҳ ушланди
4 феврал 2023, 09:27

Тошкент вилоятида аҳолининг мол-қўйларини ўғирлаётган гуруҳ ушланди

Юқори Чирчиқ туманида аҳолининг жами 9 бош қўйи ва 2 бош бузоғини ўғирлаган 6 киши ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда эркак дўкондан 42 млн сўмлик сариёғни ўғрилаганликда гумонланмоқда
16 декабр 2022, 16:39

Тошкентда эркак дўкондан 42 млн сўмлик сариёғни ўғрилаганликда гумонланмоқда

Бир ярим ой давомида Чилонзор туманидаги озиқ-овқат дўконидан 42,3 миллион сўмлик бир неча қадоқ сариёғ ўғрилангани маълум бўлди. Савдо шохобчанинг доимий мижози ўғирликда гумон қилинмоқда.

Тошкент вилоятида темир йўл симларини ўғирлаган 3 киши беш йилга озодликдан маҳрум этилди
6 декабр 2022, 17:05

Тошкент вилоятида темир йўл симларини ўғирлаган 3 киши беш йилга озодликдан маҳрум этилди

Суд томонидан Тошкент вилоятида электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини ўғирлаган шахсларга ҳукм ўқилди. Уларнинг ҳар бири беш йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Электрон фирибгарлик ёки ўғрилик учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда
14 сентябрь 2022, 09:59

Электрон фирибгарлик ёки ўғрилик учун 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда

Сенатда электрон фирибгарлик ва ўғрилик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилашга оид қонун маъқулланди. Улар қайд этишича, бу каби жиноятлар ортиб бормоқда. Масалан, фирибгарлик билан банк карталаридан пулни талон-торож қилиш бўйича 7 ойда 1812 та жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда янги қурилган уйлардан 118 дона ўт ўчириш мосламаси ўғрилаб кетилди
24 август 2022, 14:28

Тошкентда янги қурилган уйлардан 118 дона ўт ўчириш мосламаси ўғрилаб кетилди

Тошкентда фуқаро янги қурилган уйлардан 118 дона ўт ўчириш мосламасини ўғрилаб кетганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Банк ходими мижоз пластик картасидаги 8 млн сўмни ўғрилаганликда гумонланмоқда
22 август 2022, 13:07

Банк ходими мижоз пластик картасидаги 8 млн сўмни ўғрилаганликда гумонланмоқда

Банклардан бирида мижознинг пластик картасидан 8 млн сўм миқдорида маблағ ечиб олингани аниқланди, деб хабар қилди Киберхавфсизлик маркази. Пулларни Telegram орқали техник ёрдам кўрсатувчи колл-марказ ходими ўзлаштирганликда гумонланмоқда.

«Давр банк» тизимидан 15 млрд сўм ўғриланди
3 август 2022, 16:02

«Давр банк» тизимидан 15 млрд сўм ўғриланди

Фуқаро «Давр банк» тизимига ноқонуний уланиб, 15 млрд сўмни дўстининг карталарига ўтказган, сўнгра пул жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлангани айтилмоқда. 11 нафар шахс гумонланувчи сифатида жалб этилган, икки нафари қидирувда.

Тошкентдаги мактабда компьютерларни ўғирлаган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
28 январ 2021, 17:31

Тошкентдаги мактабда компьютерларни ўғирлаган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Уч нафар фуқаро Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги мактабда 17 та компьютерни ўғирлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Тергов маълумотларига кўра, улар пойтахтнинг бошқа мактабларидаги ўғирликларга ҳам алоқадор бўлганлар.

Хоразмда инжиниринг компанияси ходимларининг 2,7 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
17 июл 2020, 18:09

Хоразмда инжиниринг компанияси ходимларининг 2,7 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди

Хоразм вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари қурилиш объектларини сохта пудратчиларга тендерсиз бериш орқали 2,7 млрд сўмлик бюджет пулларини ўзлаштиргани аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг