Пойтахтда 2021 йилнинг бошидан буён фуқароларда совуқ қурол ва бошқа буюмлар топилиши билан боғлиқ 655 та факт аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматихабар бермоқда.

Текширувлар давомида 567 та пичоқ,3 та болта, 11 та кастет,34 та бита ва бошқа буюмлар топилган.

Фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185−2 (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) моддаси бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, ўқув даргоҳларида ўтказилган текширувлар давомида ўқувчилардан 25 та пичоқ, 7 та кастет ва бошқа хавфли буюмлар топилгани маълум қилинди.