Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда иссиққина пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Қумоқ хамирдан курниклар


Курник — қадимдан шоҳона таом деб ҳисобланган жуда мазали пирог. Биз сизларга курникларни порцияларга бўлган ҳолда тайёрлашингизни тавсия этамиз. Начинкага эга бундай пирожкалар тўйимли нонушта ёки егулик ўрнини боса олади.

Қумоқ хамирда пиширилган гўштли рулет


Ушбу ноодатий пишириқ исталган байрам дастурхонига мос келади. Қолаверса бундай чиройли ва тўйимли рулет барчага, айниқса, эркакларга мақул келади.

Лаваш ва пишлоқли найчалар


Жуда тез тайёрланиладиган ва мазали бундай егулик ёш-у қарига бирдек ёқиши аниқ. Пишлоқли найчалар ажойиб нонушта вазифасини бемалол уддалай олади.

Картошкали қовурилган пирожкалар


Уйда пиширилган пирожкалар кўпчиликнинг энг севимли пишириқларидан бири десак адашмаймиз. Уларнинг қиймасини ҳар хил масаллиқлардан тайёрлаш мумкин бўлиб, масалан, карамли, қўзиқоринли, қиймали ва ҳоказо.

Пишлоқ ва творогли қатламачалар


Тез тайёрланиладиган ва иштаҳаочар кўринишга эга бўлмиш пишлоқ ва творогли қатламачалар кутилмаган меҳмон келганда сизни қўллаб-қувватлайди.

Товуқ гўшти солиб тайёрланган пирожкалар


Таъм жиҳатидан бундай пишириқлар оддий пирожкалардан унчалик ҳам фарқ қилмасада, аммо ташқи кўриниши билан қизиқиш уйғотиши аниқ.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15