Ўзбекистон президентининг тегишли фармойиши билан барча вилоятларга 5 йил муддатга янги суд раислари тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, президентининг 2020 йил 24 июлдаги фармони билан 1 январдан вилоят ва унга тенглаштирилган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ташкил этилиши кўзда тутилган эди. 6 январь куни Сенат Конституцияга тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича қонунни маъқуллаган эди.

Тайионловлар

Ўткиржон Жумаев — Жиззах вилояти судининг раиси. 1975 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Луқмон Қодиров — Бухоро вилояти судининг раиси. 1966 йилда туғилган. Тайинловга қадар Олий суд судьяси лавозимида ишлаган.

Шуҳрат Камолов — Фарғона вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. 1977 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ҳамидулла Қудратов — судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига ва шунинг беш йил муддатга Навоий вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди. 1959 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Абдуқаюм Маҳкамов — Қашқадарё вилояти судининг раиси. 1957 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Талъатжон Мелибоев — Андижон вилояти судининг раиси. 1975 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.

Баҳодир Полванов — Хоразм вилояти судининг раиси. 1979 йилда туғилган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси судьяси лавозимида ишлаган.

Абдулқосим Рўзиқулов — Сурхондарё вилояти судининг раиси. 1965 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Дилшод Тожибоев — Тошкент вилояти судининг раиси. 1972 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Олим Ҳайитов — Самарқанд вилояти судининг раиси. 1969 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.

Аъзамжон Худойбердиев — Сирдарё вилояти судининг раиси. 1977 йилда туғилган. Тайинловга қадар Сирдарё вилояти иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Абдурасул Эранов — Наманган вилояти судининг раиси. 1961 йилда туғилган. Тайинловга қадар Олий суд судьяси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, судлар тўғрисидаги қонунга кўра, суд раислари 5 йилга тайинланади ёки сайланади. Бир шахс битта суд раислигига икки маротабадан кўпроқ тайинланиши ёки сайланиши мумкин эмас.