Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган йиғилишда хотин-қизлар масалалари бўйича агентлик ташкил этиш таклиф этилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотларида салоҳиятли, билимли, малакали аёлларни раҳбарлик вазифасига тайинлаш бўйича квоталаш тартибини киритиш таклифи ҳам таъкидлаб ўтилди.


Эслатиб ўтамиз, 29 декабрда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида Республика жамоат хотин-қизлар кенгашини тузишн ташаббуси билан чиққан эди. Кенгашга сенат раиси Танзила Нарбаева раислик қилиши таклиф этилган.