Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўз соғлигини тиклаш мақсадида қисқа муддатли даволаниш таътилида эканлиги маълум қилинди.

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими микроинсультни бошидан кечирганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Газета.uz»га ушбу хабарлар ҳақиқатга яқин эмаслигини маълум қилди.

«Шанба куни ҳокимнинг қон босими кўтарилган. Олдин қон босими билан муаммо йўқ эди у кишида. Ҳозирда у тиббий кўрикдан ўтмоқда, даволаниш эмас. Унинг аҳволи яхши, у билан 10 дақиқа олдин гаплашган эдим», — дея таъкидалади ҳокимлик матбуот котиби Манучехр Мирзаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳоким ҳозирда Тошкентда Президент администрацияси ҳузуридаги Бош тиббий бошқармада тиббий кўрикдан ўтмоқда.