Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Ташрифдан асосий мақсад — ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.