Сурхондарё вилоятидаги «Кампиртепа» археологик ёдгорлигининг қадимги девори бузилганлиги тўғрисида Маданият вазирлиги расмий муносабатбилдирди.

Манбаларга кўра, 2020 йилнинг ноябрь ойида кучли ёмғирлар ёғиши натижасида ушбу қалъа жанубий-ғарбий деворининг ўрта қисми консервация қилинмаганлиги сабабли қулаб тушган.

Аммо академик, тарих фанлари доктори Э.В.Ртвеладзенинг таъкидлашича, қалъадаги кўчани бундай бузилиши ўтган йили ҳам бўлган ва бу йил девор бузилишида ҳам такрорланган, бу атайлаб қилинган. У ноябрда ёдгорликка ташриф буюрганида, ҳеч нарса бузилмаганлигини айтди.

Маданий мерос департаменти Бош прокуратурага текширув ўтказиш тўғрисида мурожаат қилади.

Реставрация ишларини баҳорда бошлаш учун деворнинг бузилган қисмини мустаҳкамловчи воситалар ёрдамида қалин плёнка билан ёпиш ва 2021 йилда таъмирланадиган моддий мерос объектлари дастурига киритилиши ҳам кўзда тутилган.