Украина бош вазири Денис Шмыгаль мамлакатда 8 январдан бошлаб қатъий карантин чекловлари ўрнатилишини маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

Карантин 24 январгача эълон қилиниши кўзда тутилмоқда. Унга кўра, Украинада барча кинотеатрлар, спортзаллар, савдо марказлари, кафе ва ресторанлар фаолияти чеклаб қўйилади.

Ушбу вақт давомида ўқув муассасалари таътилда бўлиб, Украинада барча кўнгилочар, оммавий-маъданий тадбирлар тақиқлаб қўйилади.

Чекловлар вақтида жамоат транспортлар фаолияти давом этади. Шунингдек, озиқ-овқат дўконлари, аптекалар, банк ва меҳмонхоналар фаолияти чекланмайди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Украинада COVID-19 билан касалланганлар сони 868 мингга етган.