Тошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Пойтахт маъмурияи матбуот хизматининг хабарига кўра, очилиш маросиида Адлия, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Тошкентдаги Ҳиндистон маданият маркази вакиллари иштирок этдилар.


Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон йога федерацияси раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев йогани аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича қилинаётган ишларга тўхталди ва «2020−2024 йилларда Йога федерациясини ривожлантириш дастури» тасдиқлангани ҳамда унинг ижроси юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилганлигини айтиб ўтди.